Онамнинг супаси

Рахим Карим
Онамнинг супаси бўларди мўъжаз,
Устига тўшалган йўл-йўл шолчаси.
Саккиз жон си;ардик бўлиб жамулжам,
Макон айлар эдик риз; оролчасин.

Онамнинг сурпаси бўларди латта,
Урпо;ли, ;амирли, о;арган ундан.
У очил дастурхон каби кенг, катта,
Му;айё ;иларди ;ар нени зумда.

;амирлар ;орилиб, патир ясалиб,
Угра кесиларди тарам ва тарам.
Шу супа ва сурпа узра юксалиб,
Бало;ат ёшига етдик биз ;уррам.

Онам ўтиб кетди, эсиз, орада,
Отам ўтиб ўтиб кетди эшигин ташлаб.
Супа етим ;олди, сурпа ;овлида,
;олавердик етим кўзларни ёшлаб.

;айи;;а ўхшарди у денгиздаги,
Чи;иб олар эдик тун-кун эшкаксиз.
Бу ;андай жой эди кўнглимиздаги,
Деворсиз, дераза ;амда эшиксиз?

Бунча кенг экан-а онам супаси,
Намунча кенг экан онам сурпаси?
Унга дунё си;ар эди, чамаси,
Ундан ба;ра олган элнинг барчаси.

Онамнинг супаси – ;аёт са;наси,
Онамнинг сурпаси - бахт насибаси.
Онамнинг супаси – ме;р парчаси,
Онамнинг сурпаси – бахт харитаси!

Онамнинг энг суйган эдинг паккаси,
Намоз ў;ир жойи, ;ибла, Маккаси.
Мен сени йў;отдим ;албим ўлкаси,
;аерларда ;олдинг, кўнглим эркаси?