Тупро боши

Рахим Карим
Онам ;ар ;айит кун, ;ира- ширада,
Йўлга отланарди, кўзда ёши-ла.
;айга кетяпсиз, деб сўрасам гарчанд,
Жавоб берарди деб: “Тупро; бошига”.

;аердан билайин “Тупро; бошининг”,
;абристон эканин мур;ак ёшимда.
Хархаша ;илибман, синаб дошини,
Бирга борайин деб бир гал мошинда...

Борсак, тўрт тарафга ;ози; ;о;илган,
Сим-ла ўралган бир дўнгча эдийкан.
;арасам атрофи гумбазга тўлган,
Сулаймон то;ининг этаги экан.

Онам йи;лар эди устида юм-юм,
Рўмоли ;ўл бўлиб кетган ёшидан.
Дунёни англаган эдим ўша зум, -
;аётим бошланган “Тупро; боши”дан.