Биз эртакмиз...

Рахим Карим
Биз эртакмиз, Олло; ёзган эртаклармиз,
Момо ;аво, Одам Ато - эркаклармиз.
Тез, мува;;ат уриб турган юраклармиз,
Баъзан уй;о;, баъзан эса ;урраклармиз.

Коинотга пайвандланган ;уло;лармиз,
;ар биримиз ечилгувчи жумбо;лармиз,
Лойдан бўлиб, лойга ;айтар тупро;лармиз,
Ундов эмас, ;атор-;атор сўро;лармиз.

Дуо ;илиш учун асли ;ўлларимиз,
Осмондадир ниятимиз ;ўлларимиз.
Фалак сари тўшалгандир йўлларимиз,
Илтижо-чун берилгандир тилларимиз.

Бизлар онгли, жонли, юмшо; роботлармиз,
Ким эрта-ю, кимимиз кеч нобудлармиз.
Елкаларга олинувчи тобутлармиз,
Яратгандан миннатдору ношудлармиз.

Самоларга термулган кўз, ниго;лармиз,
Кифтларига ;ўнган савоб, гуно;лармиз.
Каттазанг-у, кичик кўнгил, сипо;лармиз,
Тў;ри йўлда юрганлар биз, гумро;лармиз.

Замин узра яхши-ёмон одамлармиз,
Бир кун Ердан узилгувчи ;адамлармиз.
Дарё каби о;иб кетар, о, дамлармиз,
Ё жаннати, ё дўзахи бандалармиз!