Изхор

Мадина Хасан
Соядек  инсонмас эргашай Аллохга,
Коядек  кетиб дарз коришмай тупрокка.
Нур васли тўлдирар вужудим  мехрга,
У асли энг кодир мўжиза, сехрга.

Юрагим тўрида иймон ўти бор,
Роббим хузурида мукаррар дийдор.
Тафтини нурида рохат, бахт бисёр,
Дардларим зўрида Аллох менга ёр!

Хасратларим узра малхам, 
Хам Табибим - Буюгим ягона,
Такдирим адиби, Вафодор Хабибим
Аллохга шукрона!

Хар махал амрингни измингда этай бажо,
Мукаммал Куръон сўзин дилгинамга айла жо.
Мукаммад соллаллоху алайхи вассалам суннати нажот,
Муфассал Ислом илми умидида бу илтижо!

Ўткинчи бу дунё хаёл эмас руё,
Сен Аввал, сен нихоя,
Ар-Рохманим  танхо
Хидоят  ва  Зиё каминага кифоя.

Каршингда итоат-ибодатга буюр,
Аршингда Фирдавси Жаннатга раво кўр.
Хак йўлдан четлашсам мабодо бир кадам,
Яхшилар, солихлар сафи тарафига бур.

Ma*dina Hasan 31.08.2019 |20.48|