Хафта кунлари

Мадина Хасан
ДУШАНБА ~ хафтанинг боши,
Илк укиш, илк иш куни.
Ёркин нур сочар куёши,
Огир кун деманг уни.

СЕШАНБА ~ саноги икки,
Завкли дамларга тула.
Тиришкоклик килса кимки,
Худонинг узи куллар!

ЧОРШАНБА ~ ракамидир уч,
Муродбахш ва осуда.
Жон-у танда гайрат-у куч,
Гузал хулк безак унда.

ПАЙШАНБА ~ курсаткичи турт,
Тил, дилда эзгу калом.
Сог булсин якинлар, ёр дуст,
Дастурхонда шох таом.

ЖУМА ~ кунларнинг Саййиди!
Билар ахли мусулмон.
АЛЛОХГА ТАХСИНЛАР айтиб,
ШУКРОНА айлар инсон!

ШАНБА ~ олтинчи раками,
Дам олиш куни демак.
Кетма-кет мехмон кадами,
Хуш зиёфатдан дарак.

ЯКШАНБА ~ хафта якуни,
Сони унинг еттинчи.
Файзли хаётнинг хар куни,
Бахт ва кувончдан элчи!

Гуё етти ранг камалак,
Хар кун таровати бор.
Соф дилда эзгу истак,
Узингизда ихтиёр!

Мадина Хасан 15.07.2018 /11.55/