Оккушлар

Мадина Хасан
 

               

Такдиримга Аллох битган хаётимнинг сарбони,

Камалакранг оламимнинг энг мусаффо осмони.

Ижозат айланг парвозда канот ейсин оккушлар,

Мушфик ёнган юрагимнинг афсонавий султони.

 

Денгиз чорлар, чорлар унсиз бизга аталган орол,

Сувга кузгуга боккандек хануз илхак мажнунтол.

Кеча-кундуз, кеча-кундуз ой, йиллар давомида,

Куёш порлар, чакнар юлдуз нур сочар бизга Хилол.

 

Мухаббат олмосга киёс, садокат эса дурга,

Бахтли манзиллар сархади сигмайди тасаввурга.

Бепоён самолар узра раксга тушсин оккушлар,

Богдаги гуллар нихоли буркансин ёркин нурга.

 

Денгиз чорлар, чорлар унсиз бизга аталган орол,

Сувга кузгуга боккандек хануз илхак мажнунтол.

Кеча-кундуз, кеча-кундуз ой, йиллар давомида,

Куёш порлар, чакнар юлдуз нур сочар бизга Хилол.

 

 

       MA*DINA 23.12.2018