ШУКР ва САБР

Мадина Хасан
Тасодифда уйгунликми ёки казои кадар,
Ватан ичра тургунликми, мусофирликда сафар.
Зиндонларда туткунликми ё озодликда зафар,
Биз учун рохатми, жабр Аллох вокиф ягона,
ЭНГ ТУГРИ ЙУЛ ТАНХО - САБР, БАХТ КАЛИТИ – ШУКРОНА !

Баракали дастурхоним, баъзан камтарин емок,
Эгнимда бахмал чопоним, мухтожлигимда ямок.
Вафодор билсам ёроним, хиёнат килса бирок,
Таксимланар жазо, ажр гунох-савобга монанд,
ЭНГ ТУГРИ ЙУЛ ТАНХО - САБР, БАХТ КАЛИТИ – ШУКРОНА !

Бой булмоклик обру эмас, айб эмас камбагаллик,
Эгри кадам – калтис кафас. Халол мехнат унумли.
Ёлгизлик бу улим эмас, етим булсангиз хамки,
Сотилмас Мехр ва Кадр. Танланмас  ота-она.
ЭНГ ТУГРИ ЙУЛ ТАНХО - САБР, БАХТ КАЛИТИ – ШУКРОНА !

Кун-у тун, шомда, азонда вакт зое… Фойда – Дуо!
Нодон гафлат чанг-тузонда, богда сайр айлар доно.
Ошми, мастава козонда, ризкдан этмасин жудо,
Исроф, увол таъми тахир, ношукрга парвона,
ЭНГ ТУГРИ ЙУЛ ТАНХО - САБР, БАХТ КАЛИТИ – ШУКРОНА !

Инсон омонат инсонга, дардми, кувончда кунлар,
Яхшига Хумо! Ёмонга балки Каргалар кунар?!
Садака шерик хамёнга, барокатдан гул унар,
Енгмасин юракни кахр, Иймон сунмасин ёна,
ЭНГ ТУГРИ ЙУЛ ТАНХО - САБР, БАХТ КАЛИТИ – ШУКРОНА !

            MA*DINA  3.01.2019