Ашъорларга яширдим ашким...

Рахим Карим
(Кўшик матни)
 
Кишда корга битар эдим шеър,
Юзин тутди ойна  - ба;орда.
Ёзда кумга мен битдим ашъор,
Япрокларга - кузда, нахорда.

Шеърлар эриб кетдилар Кунда,
Ойналар хам куриб битди - хўл.
Тўлкин ювди кумдан бир зумда,
Япроклар хам ёнди шам мисол.

Энди шеър битаман варакка,
Йўллай дея сенга дил-мактуб.
Уни йиртиб, отма овлокка,
Унда  юрак туради калкиб.

Кандок сенга дил изхор этай,
Колдирайми уни баданда?
Бошим олиб каёнга кетай,
Жой тополмай колсам ватанда...

Мен юракка битаман газал,
Сенга керак эмасдир ишким.
Мен шундай жон саклайман азал,
Ашъорларга  яшириб ашким.