60 ёшга кирган дустларга

Абдимумин Шодиев
Оллох амри ила дунёга келиб,
Улгайиб оламни маънисин билиб,
Бугун елкангиздан тог агдарилиб,
Юрибсиз дўмбиллаб олтмишга кириб.

Кеча бола эдик, анча ёш эдик,
Еттига кирганда синфдош эдик,
Хат-савод чикариб, хисобни билиб,
Юрибсиз дўмбиллаб олтмишга кириб.

Мактабни тугатдик, бошланди ташвиш,
“Ташвишсиз калла” бу, “калла эмас”миш,
Гуё ташвишларни саришта килиб,
Юрибсиз дўмбиллаб олтмишга кириб.

Дўстим, ташвиш хали тугагани йўк,
Белни махкам богланг, кўнгил бўлсин тўк,
Невараларни хам улгайтириб,
Юрасиз чопкиллаб етмишга кириб!

Олтмиш ёшларингиз муборак бўлсин,
Сог бўлинг, фарзандлар ўйнасин кулсин,
Момом билан дунё тургунча туриб,
Юринг Сиз мункиллаб юзга хам кириб!