Такдир ва мен

Рахим Карим
Мен узимни Оллох, Такдирнинг кулларига бериб яшайман.
Курашмайман Кисматга карши - ризк-рузини териб яшайман.
Олиб кетар истаган жойга, колдиради хохлаган жойда,
Дол айласа - долман, алкаса - кукрагимни кериб яшайман.

Мен Такдирнинг бир боласиман, унга тоат этиб яшайман,
Бахтли килса бахтиёр булиб, йукса токат этиб яшайман.
Хохлаганча йиглаттиради, истаганча кулдирар Кисмат,
Яратганга кечаю-кундуз мен ибодат этиб яшайман.

Мен Такдирни отамдек куриб уни кун-тун сизлаб яшайман,
Кузларидан адолат, шафкат хам халоват излаб яшайман.
Кукка отар агар истаса, ерга чопар агар истаса,
Шон-шухрату тавки-лаънатнинг барчасига чидаб ящайман.