Менга кенг б лишни ргатинг, д стлар...

Рахим Карим
Менга кенг бўлишни ўргатинг, дўстлар,
Кўрмай ўтиб кетай ў;ри, каззобни.
Ниго;имга илинмай каму кўстлар,
Сезмай ўтиб кетай хоин, ;аллобни.

Менга кенг бўлишни ўргатинг, дўстлар,
Кўзим ил;амасин фо;ишаларни.
Кўрмай ўтиб кетсин бу тийрак кўзлар,
Шайтонлар ин ;урган маишатларни.

Менга кенг бўлишни ўргатинг, дўстлар,
;еч кимни кўрмайин ўзимдан бўлак.
Ло;айдликдан иборат бўлсин сўзлар,
Бепарволик касбин касб этсин юрак.

Менга кенг бўлишни ўргатинг, дўстлар,
Бефар; бўлолмасам оламда, нетай?
Нима бўлса бўлсин дунёда - овсар,
Индамай бир четда мен ўтиб кетай.

Менга кенг бўлишни ўргатинг, дўстлар,
Фа;ат юлдузларни, гулларни кўрай.
Кафилликка олмаганман то Ма;шар,
Дунёнинг ишларин, ахир, ёпирай!

Менга кенг бўлишни ўргатинг, дўстлар...