Мусофир

Темур Буриев
Инсон хар нарсага кодир
Лекин хает экан огир
Булмай деб юртда факир
Бугун мен хам мусофир

Торай деб бир бурда нон
Кездим мен еруг жахон
Минг афсус нокаст замон
Каддим айлади камон

Мусофирман мусофир
Дилим пок кулим ботир
Отам онам болаларим
Мендан олманг хавотир

Узга юртда узга халк
Бу халкда хам уша дард
Гурбатда менга факат
Мехнатим булди мадад

Юртим мени Узбекистон
Номи оламга достон
Беш миллион ахолиси
Узга элларда сарсон

Мусофирмиз мусофир
Айбимиз недир ахир
Бундай огир кунларни
Бошга солди шум такдир

Утар кетар бу кунлар
Уйкусиз махзун тунлар
Кутинг бир кун кайтамиз
Кезсак хам элу юртлар

Мусофирмиз мусофир
Олманг биздан хавотир
Билдик бу кенг оламда
Юртимиздек юрт йукдир.