Уят эмасми

Мадина Хасан
   

 

Дуст-у душман бир каторда  хаммаси миллатдошим,

Кадрдон излаб озорда дилимнинг йук дарддоши.

Куз ёшларим шошкатордир, талаб ейишди ошим,

Бошим ОМОН, багрим кондир, барии худбин касбдошим.

 

Шунчаки кетмасман куниб, титрамас калам кошим,

Уят эмасми, уят … Кирдикорларингиз тиниб голиб келар бардошим.

 

Куз-забоним хайратдадир инсон-инсонга увол,

Рух, танада танхо сабр, тафаккурим бунда лол.

Саховатпешага жабр айлашдан не муддао?

Мехр эвазига кахр нечук куряпсиз раво?

 

Машъалим учмайди суниб то хаёт этар ато,

Уят эмасми, уят… Сиз ношукрларни куриб, кулиб кузатар Худо.

 

Анхор-у мажнунтоллар чеккан чоги азият,

Дуога очдим кулларим бериб зарур тавсия.

Ёритди зулмат йулларни нурин килмай насия,

Номи унут тимсолларни тиклаган ким? Шамсия!

 

Энди тириклайин кумиб, ёзяпсизми марсия?

Уят эмасми, уят… Кайтар дунё угирилиб, бормай билдириб таъзия.

 

                MA*DINA 21.12.2018