Обид Юнусов

Мадина Хасан
Бу куз шамоли салкин, кетма-кет узар япрок,
Кайгурар ўзбек халким кафтидан тўкиб тупрок.
“Туйлар муборак”даги Юнус... Эски Шош...
Тасмада колди афсус, табассум айлаб ювош.

“Келинлар кўзголони”. Тепакал ходим Майор:
“Хотин севасанми, а? Оммавийлашди тезкор.
“Ватан” фильмини рости кўриб йиглайман юм-юм,
Вужудим кайгу босди... Рахмат ролингиз учун!

Соткин, ватан хоини киёс тирик мурдага,
У гариб чол тимсоли ўрнак бўлсин ёшларга!
“Бир караб куй” минг хитоб, Ўткурий дилдан ўчмас,
Осиглик энди рубоб... Чертса, тори чертилмас.

Самимий калб эгаси... Фариштали бокишлар...
Устоз деган нечтаси?! Янграб колди олкишлар...
Парда сахнага тушди. Сўнди энг сўнгги чирок.

Танадан рухи учди, ТИЛОВАТ килинг тезрок.
Хомсут эмган бандамиз, ЎЛИМ АЧЧИК ХАКИКАТ!
Даргохига кайтамиз, ЖАННАТ - ЭНГ ОЛИЙ НЕЪМАТ!
ОБИД ЮНУС хам кетди... РАХМАТИНГГА ОЛ РОББИМ,
Кабрларин ёритсин ЁРКИН КУРЪОН ОФТОБИ!

Хассалари муаллак... Акс-садо: ЎЛИМ ХАК.
Кўнгли пок, нурли нигох.. РУХЛАРИН ШОД ЭТ АЛЛОХ!!!


Ma*dina Hasan 26.09.2015 /03.43/