Уйимдаги фаришта

Темур Буриев
Хаётим осойишта,
Бахор ёз куз-у кишда.
Кумакдошдир хар ишда,
Уйимдаги фаришта.

Хонадоним саришта,
Доим кули юмушда.
Мен билан хатто тушда,
Уйимдаги фаришта.

Умр йулимда юлдош,
Кунглимга якин сирдош.
Не келса килар бардош,
Уйимдаги фаришта.

Фикрим укир кузимдан,
Асло чикмас изимдан.
Омад тилар изимдан,
Уйимдаги фаришта.

У такдирнинг тухфаси,
Тангри боглаган ришта.
Калбимнинг маликаси,
Уйимдаги фаришта.